Россияда ўқувчи мактабда синфдошларига қарата ўқ узди: ярадор бор

    Ямало-Ненец автоном округидаги (Россия Федерацияси) мактаблардан бирининг ўқувчиси пневматик тўппончадан синфдошларига қарата ўқ узди.

    Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда SHOT хабар бермоқда.

    Воқеа бир кун аввал Губкинскийдаги 9-мактабда содир бўлди. Ўсмир бинога пневматик тўппонча олиб кирган – металл детектор ромлари унга ишламаган.

    Йигит танаффус вақтида синфдошлари билан ҳожатхонага бориб, уларга ўқ уза бошлаган. Ўқ ўқувчилардан бирининг оёғига теккан. Жабрланувчига жойида тиббий ёрдам кўрсатилган, аммо жароҳати жиддий эмас.

    Ҳозир полиция ўқ узган ўқувчи билан иш олиб бормоқда. У илгари профилактик рўйхатга олинган.

    Туман таълим бошқармаси пневматик тўппонча қурол эмаслигини, шунинг учун металл детектор ёрдамида пластик корпусни аниқлашнинг имкони бўлмаганини маълум қилди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates