“Бугун соат 6:30 да Гудермесда учувчисиз учиш аппаратининг ҳаво ҳужуми оқибатида Россия махсус кучлари университети ҳудудидаги бўш бинонинг томи ёниб кетди”, дейилади хабарда.
Ёнғин аллақачон ўчирилган ва тергов бошланган.
Рамзан Қодировнинг аниқлик киритишича, университет иши тўхтатилмаган.
Россия махсус кучлари университети Гудермесда жойлашган бўлиб, у 95 та бино ва иншоотлардан иборат замонавий кўп функцияли мажмуадир. Бу ерда ўт ўчириш, махсус тактик, ҳаво-десант ва тоғ ўқув машғулотлари ўтказилиб, тансоқчилар, ҳарбий журналистлар ҳам тайёрланмоқда, деб хабар беради ria.ru.