Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Трамп Исроилнинг Эрон Ислом Республикасига зарбаларига қўшилиш билан таҳдид қилиш орқали Эронни ядро дастуридан воз кечишга мажбур қила олади, деб ҳисоблайди.
Айни пайтда Америка маъмурияти АҚШ учун бир нечта вариантларни кўриб чиқиб, ҳарбий операциянинг боришини кузатишда давом этмоқда, деб хабар беради news.rambler.ru.
Аввалроқ Трамп Эронга якуний талабнома билан мурожаат қилиб, унинг мамлакати кучлари ядровий иншоотларга зарба бериши мумкинлигини айтган эди. Унинг таъкидлашича, бу уранни бойитиш билан боғлиқ марказларга ҳам тегишли.
Шу билан бирга, Трамп Эрон билан ҳарбий можарога аралашишни истамаслигини, бироқ Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини айтди. АҚШ Президентининг сўзларига кўра, Эрон ядро дастури бўйича келишувга эришиш аввалгидан ҳам қийинроқ бўлса-да, музокаралар учун эшик ҳали ҳам ёпилган эмас.