Халқ банки масъул ходими имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган

    У фуқароларни уларнинг номига кредит ажратилишига эришиб, пулни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

    Шофиркон тумани Жўшўра маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ф.Ш. АТ Халқ банкининг Галаосиё филиалида 2017 йилдан 2022 йил октябрь ойига қадар пенсия ва нафақа тарқатиш бўйича бухгалтер-назоратчи лавозимида ишлаб келган.

    У 2019-2022 йиллар давомида АТ “Халқ банки” Галаосиё филиалидан фуқаролар Ж.Ж., Ҳ.А., С.С. ва Н.Ў.ларни алдаб, уларнинг номига жами 61,7 млн сўмлик кредит маблағларини ажратилишига эришиб, кредит маблағларини ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates