Халқ билан мулоқот – муаммолар ечимининг самарали йўли

    Бугунги кунда аҳоли орасига чуқурроқ кириб бориш, уларни ташвишга солаётган масалаларни жойида ўрганиш, мавжуд муаммоларга мутасадди ташкилотлар эътиборини қаратиш орқали ечимини топиш маҳаллий кенгашлар фаолиятида муҳим йўналишга айланган.

    Жумладан, ижтимоий аҳамият касб этган масалаларни маҳаллий кенгаш сессияси йиғилиши муҳокамасига ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурига киритиш орқали ҳал этиш барча даражадаги маҳаллий кенгашлар депутатларининг амалий фаолиятига айланаётгани ҳаётий ҳақиқатдир.

    Айни мақсадларда ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи томонидан Қалия маҳалласида очиқ мулоқот ташкил этилиб, унда ушбу ҳудуддан сайланган депутат Бахтиёр Тошпўлатовнинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил қилинди.

    Тадбирда депутатнинг партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб, аҳолини, айниқса, ижтимоий заиф қатлам манфаатларини ҳимоя қилишдаги фаолияти юзасидан фикр алмашилди.

    Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, соғлиқни сақлаш)ни қайта қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, катта кўламдаги ободонлаштириш ишларига бош-қош бўлганлиги таъкидланди. Аҳоли талаб-истаклари асосида ҳудуддаги ичимлик сув ва электр таъминотида бўлган носозликларга барҳам беришда кўрсатган беғараз ёрдами эътироф этиб ўтилди.

    Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатлари асосида аниқ вазифалар қўйилгани ҳолда шу каби мулоқотларни келгусида давом эттириш юзасидан режалар белгилаб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates