Вилоят прокуратурасининг аниқлашича, Халқ таълим вазирлиги томонидан 50-сонли умумтаълим мактаби ҳудудидаги 7200.0 кв. метр ер майдонини Андижон шаҳар ҳокимлиги заҳирасига ўтказишга қарши эмаслиги билдирилган.
Шунга кўра, Андижон шаҳар собиқ ҳокими Б.Ҳайдаровнинг 02.06.2020 йилдаги 254-Қ сонли қарорига асосан “SXF Andijon city stroy” МЧЖга 2022 йилнинг IV чорагига қадарли 10 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан комплекс бино иншоотлари қуриш учун ажратиб берилган.