Гренландия Бош вазири Муте Эгеде чоршанба куни АҚШнинг сайланган Президенти Дональд Трампнинг оролни АҚШга бериш ҳақидаги талабларидан сўнг Дания қироли Фредерик Х билан учрашади, дея хабар бермоқда Reuters Дания қироллик уйига таяниб.
Трамп аввалроқ Гренландия АҚШнинг бир қисмига айланиши кераклигини айтиб, унинг “эркин дунё” миллий хавфсизлиги ва ҳимояси, жумладан Хитой ва Россиядан ҳимоя қилиш учун стратегик аҳамиятини таъкидлаган эди. Шунингдек, у Гренландия ва Панама канали устидан назоратни қўлга киритиш учун ҳарбий куч ишлатмасликка ваъда беришдан бош тортди, деб хабар беради ria.ru.