Лос-Анжелесда ўн минглаб одам ёнғин туфайли уйларини тарк этди

    Лос-Анжелеснинг (АҚШ) Пасифик Палисейдс туманида йирик ўрмон ёнғини содир бўлиб, шаҳарни қалин тутун қоплади ва маҳаллий аҳолининг эвакуация қилинишига олиб келди.

    Бу ҳақда 7 январь, сешанба куни Reuters хабар берди.

    “Лос-Анжелесдаги туманнинг 30 мингдан ортиқ аҳолиси ёнғин туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди”, дея хабар бермоқда журналистлар.

    Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаменти маълумотларига кўра, ёнғин бир неча соат ичида 486 гектар майдонни қамраб олган. Бунга қурғоқчилик ва кучли шамол туртки берди.

    Лос-Анжелес ўт ўчириш департаменти раҳбари Кристин Кроули ёнғин тарқалиши сабабли 10,3 мингдан ортиқ хонадон ва 13,2 минг иншоот хавф остида эканлигини маълум қилди.

    Ёнғин Пасифик Палисейдсдан ғарбидаги ҳудудларга ҳам таҳдид солмоқда. Лос-Анжелес ўт ўчириш департаменти вакили Эрик Скотт ушбу ҳудудлардаги аҳолини эвакуация қилинишга тайёр бўлишга чақирди.

    PowerOutage.US маълумотларига кўра, Лос-Анжелес ҳудудида 17 мингга яқин одам электрсиз қолган.

    Лос-Анжелесда бир неча ой давомида ёғингарчилик кузатилмаяпти. Метеорология хизмати маълумотларига кўра, 1 июлдан бери шаҳарда атиги 4 миллиметр ёмғир ёққан, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates