Аввалроқ Хитой марказий телевидениеси камида 95 киши ҳалок бўлгани ва 130 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.
Сейсмик фаоллик кўплаб турар-жой бинолари ва инфратузилмаларнинг вайрон бўлишига олиб келди. Қидирув-қутқарув ишларида 400 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этмоқда. Фалокат юз берган ҳудуддан одамлар эвакуация қилинди. Хитой раҳбари Си Цзиньпин ушбу табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди, деб хабар беради tass.ru.