Трамп Канада “қўшиб олинган” АҚШ харитасини эълон қилди

    АҚШнинг сайланган Президенти Дональд Трамп Канада АҚШга қўшилса, мамлакат қандай кўринишда бўлишини кўрсатди.

    Бўлажак Америка раҳбари сешанба куни ўзининг Truth Social саҳифасида харитани эълон қилди. Канада ва АҚШ бир хил рангда бўялган ва шу тариқа Америка Қўшма Штатлари деб номланган битта давлатдан иборат, деб хабар беради tass.ru.

    Аввалроқ Трамп кўплаб канадаликлар гўёки ўз мамлакатлари АҚШнинг 51-штатига айланиши тарафдори эканини айтганди. Унинг фикрича, бундай бирлашиш Канадага нафақат иқтисодий барқарорлик олиб келади, балки сайланган президентнинг сўзларига кўра, “Россия ва Хитой кемалари”дан келадиган ташқи таҳдидлардан ҳам ҳимоя қилади.

    Канада Бош вазири Жастин Трюдо мамлакатнинг Америка Қўшма Штатлари таркибига кириши учун “заррача имконият” йўқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳар икки халқ ўз давлатлари “савдо ва хавфсизлик соҳасида бир-бирининг энг йирик ҳамкори” эканлигидан наф кўради.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates