Дания Трамп туфайли қироллик гербини ўзгартирди

    The Guardian: Трамп Гренландияни сотиб олиш ниятини айтганидан кейин Дания ўз гербини ўзгартирди.

    АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Даниянинг қироллик гербини ўзгартириш ҳақидаги қарорига таъсир кўрсатди. Бу америкалик сиёсатчининг Гренландияни сотиб олиш нияти ҳақидаги сўзларидан кейин содир бўлди, деб ёзади The Guardian.

    Аввалроқ Дания қироли Фридрих Х мамлакат гербидан учта тожни олиб ташлашни, шунингдек, ҳудудлар белгисини алоҳида ажратиб кўрсатишни буюрган эди. Хусусан, Гренландия ва Фарер оролларининг герблари катталаштирилиб, мос равишда иккинчи ва учинчи майдонларга жойлаштирилди. Ўз навбатида, биринчи ва тўртинчи майдонларга Дания ва Жанубий Ютландия рамзлари жойлаштирилди.

    Уч тож 1397-1523 йиллардаги Дания, Норвегия ва Швеция ўртасидаги Кальмар иттифоқининг рамзи бўлиб, сўнгги 500 йил давомида қироллик гербларида мавжуд эди. Энди улар аҳамиятсиз деб эълон қилинди ва ўрнига Гренландия ва Фарер ороллари рамзи бўлган оқ айиқ ва қўчқор тасвирларига алмаштириб қўйилди.

    Дания қироллик уйи янгиланган герб ҳамдўстлик нуфузини “мустаҳкамлашини” таъкидлади, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates