Халқаро жиноий полиция ташкилоти Интерпол Бош котибияти делегацияси пойтахтимизга ташриф буюрди

    Хавфсизлик 21 август 2022 2856

    ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари йиғилиши доирасида Халқаро жиноий полиция ташкилоти Интерпол Бош котибияти делегацияси амалий ташриф билан Тошкентга келди.

    ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари йиғилишида Халқаро жиноий полиция ташкилоти Интерпол Бош котибияти делегацияси ташкилотнинг полиция хизматлари ижрочи директори жаноб Стефен Кавана бошчилигидаги делегация пойтахтимизга амалий ташриф билан келди.

    Бош котибият делегациясининг ташрифи доирасида Интерпол Миллий марказий бюроси раҳбарияти ва ходимлар билан учрашув бўлиб ўтди, унда халқаро ва минтақавий даражадаги долзарб муаммо, вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.

    Бюрога ташриф чоғида Бош котибият томонидан ташкил этилган онлайн ўқув курсларини «Биометрия параметрлари ва халқаро маълумотлар алмашинуви», «Интерпол полициясининг имкониятлари» мавзулари бўйича муваффақиятли тамомлаган Ички ишлар вазирлигининг турли хизматлари ва республиканинг алоқадор ташкилотлар вакилларига тантанали равишда сертификатлар топширилди.

    Интерпол Бош котибияти делегациясининг ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Миллий марказий бюроси ва Ички ишлар вазирлиги фаолиятини ҳамда унинг трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги салоҳиятини янада оширишни мустаҳкамлашга интилиши юқори баҳоланди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги миллий марказий бюроси маълумоти асосида.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates