Халқаро китоб кўргазмаси: қайси китобларга қизиқиш катта?

    Ўзбекистон Беларусда бўлиб ўтаётган халқаро китоб ярмаркасида 100 дан ортиқ турли жанр ва йўналишдаги китобларни намойиш эттмоқда.

    Ўзбекистон Беларусь пойтахтида бўлиб ўтаётган халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этмоқда.

    Минск шаҳрида "Чегараларсиз китоб олами" XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

    Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган тадбирда бу йил 20 дан ортиқ мамлакатдан китоб савдо, матбаа корхонаси, нашриётлар, шу жумладан, Ўзбекистон нашриёт ва китоб савдо ташкилоти иштирок этмоқда.

    Ўзбекистондан 10 га яқин нашриётнинг турли жанр ва йўналишдаги 100 дан ортиқ китоби намойиш этилмоқда.

    Маълум қилинишича, кўргазмада Тоғай Мурод, Тоҳир Малик, Муҳаммад Юсуф каби ижодкорларнинг асарларига алоҳида қизиқиш билдирилмоқда. Шунингдек туризм, миллий таомлар, Ўзбекистон тарихига оид асарлар, жадидлар тўплами, бадиий адабиётлар ва уларнинг дизайнига ҳам қизиқиш бор. Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси 26 мартга қадар давом этади.