Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори жаноб Жилбер Унгбо бошчилигидаги делегация мамлакатимизда

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида жаноб Жилбер Унгбо бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди.

    Мулоқотда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, хусусан ҳамкорлик қамровини кенгайтириш, жумладан, мамлакатимизда муносиб меҳнат шароитларини тизимли татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ушбу ташкилот билан кейинги йиллардаги амалий ҳамкорлиги натижасида меҳнат муносабатлари соҳасида қатор ютуқларга эришилгани эътироф этилди.

    Халқаро Меҳнат ташкилоти бош директори жаноб Жилбер Унгбо Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси натижасида мажбурий ва болалар меҳнати буткул тугатилганлигини таъкидлаб, бугун Ўзбекистоннинг ушбу тажрибасини бутун дунёга ўрнак сифатида кўрсатаётганини қайд этди.

    Шунингдек, келгуси истиқболли режалар хусусида ҳам гаплашиб олинди. Жумладан, Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Халқаро Меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликни кучайтириш ва стандартларни амалиётга татбиқ қилиш бўйича ХМТнинг экспертлари ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди.

    Ташриф давомида жаноб Жилбер Унгбо Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимлари билан ҳам мулоқот қилди. Шунингдек, фахрий меҳмонлар китобига ўз фикрларини ёзиб қолдирди.

    Эслатиб ўтамиз, Халқаро Меҳнат ташкилоти бош директори эртага Тошкентда бўлиб ўтадиган “Бандлик ва ижтимоий ҳимояни уйғунлаштириш орқали Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates