Халқаро йўналишларида йўловчиларни ташишдаги қатновлар босқичма-босқич қайта тикланади

    Транспорт 12 май 2022 1599

    «Қазақстан темир жолы» МК» АЖ билан келишилган ҳолда темир йўлларда йўловчи ташишлари қайта тикланяпти.

    Жорий йил 15 майда 647/648-сонли Нукус — Бейнеу — Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади. Шунингдек, 2022 йил 16 майдан бошлаб Олма-ота-2 – Тошкент – Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли («Тулпар-Талго») поезд қатнови йўлга қўйилади. Юқорида кўрсатилган рейсларнинг даврийлиги Тошкентдан ҳафтасига 3 марта «Тошкент-Марказий» вокзалидан амалга оширилади.

    Чипталарни электрон тарзда ҳамда темир йўл кассаларида сотиб олиш мумкин. Йўловчилар электрон чипталарни сотиб олаётганда, Қозоғистон Республикасининг давлат чегарасидан ўтиш учун уни А4 форматидаги қоғоздан чиқариш (чоп этиш) лозим.

    Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабар орқали турли тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, Қозоғистон Республикаси ва мамлакатимиз давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида белгиланган тартибда ўрнатилган чеклов чоралари талабларига риоя қилиш зарурлиги эслатилади.

    Хусусан, Қозоғистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари орқали Қозоғистон Республикасига келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19га тест синовидан ўтганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этишлари шарт (қозоқ, рус ёки инглиз тилида). Мазкур маълумотнома Қозоғистон Республикаси давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши шарт.

    Маълумотнома талаб қилинмайдиган шахслар:

    - 5 ёшгача бўлган болалар, агар уларни кузатувчи (бирга бўлган) шахсда ушбу маълумотнома мавжуд бўлса,

    - Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегациялари аъзолари,

    - Локомотив бригадалари, темир йўл, денгиз ва дарё транспорти орқали ташишларда фаолият олиб бораётган шахслар,

    - Қозоғистон Республикасида COVID-19га қарши ревакцинация ёки тўлиқ эмлаш курсини олган шахслар (агар иккинчи компонентни олганидан сўнг Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтиш вақтида 6 ойдан ошмаса),

    - Қозоғистон Республикаси Бош давлат санитария врачи қарорига кўра Қозоғистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий деб топилган COVID -19га қарши эмлаш учун паспорт/сертификат/маълумотнома берган шахсларга.

    Қозоғистон Республикаси ҳудудига Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудидан, шунингдек, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларидан келаётган шахслар, шу жумладан, «Путешествую без COVID -19» иловасидан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

    Тана ҳарорати юқори бўлган шахслар аниқланган ҳолатларда, маълумотноманинг мавжудлигидан қатъи назар, юқумли касалликлар шифохонасида изоляция қилинади.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг март ойида COVID -19 коронавирус пандемияси туфайли қарийб бутун дунё мамлакатларда халқаро йўналишидаги йўловчи поезд қатновлари тўхтатилди. Икки йиллик чекловлардан сўнг, қатор давлатлар томонидан йўловчи поезд йўловчилари учун чегараларни босқичма-босқич очиш борасида саъй-ҳаракатлар амалга оширила бошланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates