Халқимиз жасорати ва матонати – барҳаётдир

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси медиа залида “INFOLIB UZBEKISTAN-2021” Х миллий ахборот-кутубхона хафталиги доирасида ёш кутубхоначилар, фойдаланувчилар қатнашган тадбирда “Халқимиз жасорати ва матонати — барҳаётдир” мавзусида китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

    Унда тақдим қилинган китоблар ҳақида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи методик марказ директори вазифасини бажарувчи Козимхон Саъдуллаев, “Ўзбекистон” нашриёти ДУК директори ўринбосари Шавкат Мурадов, Ўзбекистон мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси бошлиғи Шуҳрат Юсупов, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси хизмат раҳбари Шоира Раҳимова сўзга чиқди.

    Буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан чоп этилган “Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” номли китоб альбомда юртимиз ва чет эллардаги архив ва музейларда, уруш қатнашчиларлари ва уларнинг оилаларида сақланаётган, ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган ноёб тарихий факт ва маълумотлар, суратлар, хатлар, хотиралар жамланган. Унинг мантиқий давоми сифатида чоп этилган “Ўзбекистон иккинчи жаҳон уруши даврида” номли китоб- альбомда “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон- шараф” давлат музейи ҳақида, шонли сана муносабати билан чоп этилган китоблар, тадқиқотлар натижалари бўйича маълумотлар ўрин олган. “Хотиралардан ўрин олган тарих” китобида журналист, ёзувчи, олим ва бошқа замондошларимизнинг жангларда иштирок этган ўзбек ўғлонлари ҳақидаги ҳужжатли ва хаётий ёдномалари жамланган “Иккинчи жахон уруши йилларида Ўзбекистон (1941-1945)” номли янги библиографик кўрсаткич Миллий кутубхона билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Ахборот кутубхона марказлари фондлари, шунингдек, “Ўзбекистон матбуоти солномаси” асосида тайёрланиб нашр қилинган.

    Маърузалардан кейинги савол-жавобларда тарих фанлари номзоди Дилшод Аберкулов ва бошқалар қатнашди. Фикрлар билдирилди. Нашр қилинган китобларнинг, айниқса ёшлар учун тарбиявий аҳамияти таъкидланди.

    Ҳасан Абдуназаров.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates