ХДП ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди

    Халқ демократик партияси электорати овозини парламент ва ҳукуматга етказиш, уларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатда кучли ижтимоий сиёсатни давом эттириш мақсадида ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди.

    Яқиндагина икки партия – ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» ДП фракциялари «Тараққиёт блоки»га бирлашган эди. Бугун эса ХДП ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди.

    Бу ҳақда партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси маълум қилди.

    Қайд этилишича, партия сўл қанот сифатида мамлакатда ижтимоий адолат, тенглик ва бирдамлик тамойилларига асосланган демократик ижтимоий давлат барпо этишни ўз олдига устувор вазифа этиб белгилаган.

    Халқ демократик партияси электорати овозини парламент ва ҳукуматга етказиш, уларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатда кучли ижтимоий сиёсатни давом эттириш мақсадида ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди.

    ХДП Ўнг партияларнинг яқинда тузилган «Тараққиёт блоки»нинг устувор вазифалари, шунингдек, ҳукумат дастури ва фаолиятининг айрим йўналишларига қўшила олмаслигини маълум қилди.

    Хусусан:

    • иқтисодиётда давлат иштироки, стратегик аҳамиятга эга компаниялар устидан давлат назоратини сақлаб қолишга эътиборнинг камлиги, уларни хусусийлаштириш қонун даражасида тақиқланмаганлиги;
    • рақобатбардош ва бозор механизмлари орқали бошқариладиган пенсия тизимига ўтиш заруриятининг мавжудлиги
    • коммунал тўловлари (газ, электр ва бошқалар) масаласида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашнинг истиқболга мўлжалланган аниқ стратегияси ишлаб чиқилмаганлиги;
    • улушдорлик асосида уй-жой қуриш бўйича фуқаролар улушларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш тизимининг ҳанузга қадар яратилмаганлиги;
    • аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизими жорий этилмаганлиги (кўп маблағ топган, кўп тўлаши лозим тамойилини қўллаш лозим), шу жумладан қимматбаҳо мол-мулк учун солиқнинг (ҳашамат солиғи) жорий этилмаганлиги;
    • фармацевтика соҳасида давлат назорати сустлиги, маҳаллий ва хорижий дори воситалари учун энг юқори чекланган нархлар белгиланмаганлиги, шу жумладан дори воситаларининг рекламаси тақиқланмаганлиги каби бир қатор масалалар партия электорати манфаатларига зид деб ҳисоблашади.

    Парламентдаги мухолифат фракцияси сифатида қуйидаги вазифаларни амалга оширишни муҳим деб ҳисоблайди:

    • қонун лойиҳалари ва парламент муҳокамасидаги долзарб масалалар бўйича ўз сайловолди дастуримиз мақсадларидан келиб чиққан ҳолда қатъий сиёсий позициямизни билдириб бориш;
    • ҳукумат ва парламентдаги кўпчиликнинг таклиф ҳамда ташаббусларини танқидий кўриб бориш, улар юзасидан ўз муносабатларимизни билдириб бориш;
    • ҳукумат ва парламентдаги кўпчилик томонидан парламентга киритилган қонун лойиҳалари бўйича зарур деб кўрилган ҳолда муқобил қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиб бориш;
    • иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ҳукумат ҳаракат дастури ижросини танқидий баҳолаш ва ўз нуқтаи назаримизни билдириш;
    • парламент назорати воситаларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан қабул қилинган қонунларнинг ҳуқумат томонидан сўзсиз ижро этилиши, қонун лойиҳаларини парламентга ўз вақтида ва сифатли киритилиши, қонунлар ижроси учун зарур бўлган қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилинишини таъминлаш устидан таъсирчан назорат олиб бориш.
    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates