Талабалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар сектори ташаббуси билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

    Унда Республикамиздаги 13 та энг нуфузли олий таълим муассасаларининг талабалари иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини синаб кўришди.

    Беллашувга “Заковат” клуби ходимлари таклиф қилиниб, иштирокчилар айнан клуб ходимлари томонидан тайёрланган саволларга жавоб беришди. Ўйин давомида ёшларга хос шижоат, топқирлик, ғалабага бўлган интилиш сезилиб турди. Ҳар бир савол муҳокамаси учун 1 дақиқа вақт ажратилиб, очколар саволларнинг мураккаблигига қараб белгиланди.

    Қизғин ва қизиқарли кечган ўйин натижаларига биноан 3-ўрин Тошкент давлат юридик университети талабаларидан таркиб топган жамоага насиб қилди. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг зукко йигит-қизлари фахрли 2-ўринга лойиқ топилди. Саволларнинг деярли барчасига тўғри жавоб берган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари эса биринчи ўринни қўлга киритди.

    Билимга чанқоқ, теран фикрлайдиган, ўз сўзи ва қизиқишларига эга ёшларни тақдирлаш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси, партия марказий кенгаши раиси ўринбосари Фирдавс Шарипов сўз олиб, авваламбор барчани яқинлашиб келаётган Наврўз айёми билан самимий табриклади.

    У беллашувга келган ҳар бир йигит-қиз аслида ғолиб эканини қайд этди. ЎзХДП эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга, келажагимиз бўлмиш ёшларни ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Боиси юрт келажаги айнан ёшлар қўлидадир.

    Якунда ғолиб ва совриндорларга энг кўп ўқилувчи бадиий китоблар жамламаси, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

    Халқ демократик партияси талабалар иштирокидаги “Заковат” интеллектуал ўйинларини келгусида анъанавий тарзда ўтказишни режалаштирган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates