“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўл компанияси” қўшма корхонасининг расмий очилиши бўлиб ўтди

    Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой -Қирғизистон -Ўзбекистон темир йўллари компанияси” ваколатхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Қирғиз Республикаси Бош вазири Акылбек Жапаров, Хитой Халқ Республикасининг Ривожланиш ва ислоҳотлар давлат қўмитаси департаменти раисининг ўринбосари Чжан Цзянхуа, “China Railway International” Бош директори Чжоу Син, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Махкамов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаев иштирок этишди.

    Тадбир доирасида Транспорт вазири И.Махкамов ХХРнинг Ривожланиш ва ислоҳотлар давлат қўмитаси департаменти раисининг ўринбосари Чжан Цзянхуа, Қирғиз Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сыргабаевлар билан уч томонлама музокаралар ўтказди.

    Музокаралар давомида Қўшма корхона ва Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасида томонларнинг таъсис Битими, Қўшма корхона Низоми ҳамда концессион битим бўйича масалалар кўриб чиқилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates