Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли лойиҳасининг сўнгги тафсилотлари маълум бўлди

    6 декабрь куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида “Кыргыз темир жолу” миллий корхонаси бош директори ўринбосари Дастан Усубакунов Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли лойиҳасининг сўнгги тафсилотлари маълум бўлди.

    Маълум бўлишича, йўл қурилиши тахминан 4 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ҳозирда Хитой ва Ўзбекистон томони билан молиялаштириш ва маблағ жалб қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

    “Қирғизистон – Хитой – Ўзбекистон йўлининг қурилиши транзитимизни оширади. Биз ҳар доим бу жанубий оқим эканлигини айтиб келганмиз. Айнан Қирғизистон ҳудуди орқали транзит амалга оширилади, яъни Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон орқали Яқин Шарққа, Форс кўрфази мамлакатларига чиқа оламиз, кейин эса Ҳиндистон, БАА билан боғланиб, Тинч океанига чиқиш имкониятига эга бўламиз”, деди у.

    Аввалроқ Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши 2024 йилда бошланиши мумкинлигини айтган эди, деб хабар беради kaktus.media.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates