Учрашувда Хитой банки раҳбарияти томонидан Ўзбекистоннинг банк тизими имкониятлари ва унга кириш бўйича қонунчилик ҳужжатларини ўрганишга қизиқиш билдирилди. Ўз навбатида, ушбу масала юзасидан меҳмонларни қизиқтирган саволларга Марказий банк раҳбарияти томонидан батафсил маълумот ва тегишли тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, томонлар мамлакат молия бозорини ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида фикр алмашдилар, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.