Хитой билан чармсаноат соҳасидаги ҳамкорлик янада кенгаяди

    Инвестициялар 12 январ 2024 397

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган Гао Яо бошчилигидаги инвесторлар билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот мавзуси мамлакатимиз чарм саноатига компания сармоясини жалб этиш масалалари бўлди.

    Мулоқотда Хитойлик инвесторлар Ўзбекистонда бугунги кунда хорижий компанияларга яратиб берилаётган шароитлар, ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши хорижий сармоялар оқимининг кенгайишига хизмат қилаётганини таъкидлади. Шу мақсадда инвесторлар республикамизнинг чармсаноат тармоғида ҳам ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Хитойга тайёр чарм маҳсулотларни экспорт қилишга қизиқиш билдирди.

    Учрашувда экспорт-импорт масалаларидаги алоқаларни йўлга қўйишга оид масалалар атрофлича муҳокама қилиб олинди. Маҳаллий корхоналаримиз билан ўзаро бизнес мулоқотларни йўлга қўйиш, музокаралар ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates