Хитой еттита янги сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди

    Хитой Ерни кузатиш учун янги сунъий йўлдошларини коинотга муваффақиятли учирди, деб хабар берди CCTV, 19 август, сешанба куни.

    “2025 йил 19 август куни Ли Цзянь-1 (Kinetica-1) ракетаси еттита янги сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли олиб чиқди”, дейилади хабарда.

    Орбитага чиқарилган сунъий йўлдошлар орасида масофадан зондлаш ва юқори аниқликдаги тасвирлаш учун синтетик апертура радар билан жиҳозланган Zhongke 05 сунъий йўлдоши ҳамда кузатув учун Tianyan-26 тижорат электро-оптик сунъий йўлдоши бор.

    Учириш Гоби чўлидаги Цзюцюань космодромидан амалга оширилди.

    Бу Ли Цзянь-1 ракетасининг саккизинчи миссияси ва Yao-10 модификациясидан фойдаланган ҳолда биринчи учирилиши эди, деб хабар берди korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates