Хитой ҳарбий делегацияси Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

    Ҳарбий 19 июл 2023 1782

    Жорий йил 17 июлда Хитой Миллий озодлик армияси Миллий мудофаа академияси вакилларидан иборат делегация юртимизга ташриф буюрди.

    Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ҳарбий таълим тизими билан танишишдан иборат бўлди.

    Делегацияга Хитой Миллий мудофаа университети ҳузуридаги Ҳарбий бошқарув академияси директори генерал-майор Ли Яньхуа бошчилик қилди.

    Тадбирлар Хитой ҳарбий делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташрифи билан бошланди.

    Академияга ташриф давомида ҳарбий делегация вакиллари у ернинг инфратузилмаси, таълим жараёнлари ва ўқув моддий базалари билан яқиндан таништириб борилди. Етакчи олий ҳарбий таълим муассасасида ҳарбий хизматчиларнинг касбий профессионал маҳоратини такомиллаштириш мақсадида яратилган замонавий шарт-шароитларни меҳмонлар алоҳида эътироф этди.

    Ташриф давомида икки давлат мудофаа идоралари ўртасида ҳамкорликда олиб борилаётган ҳарбий таълим масалаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.

    Шундан кейин Хитой ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари музейи ҳамда Мудофаа вазирлиги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates