Хитой коинотга тўртта сунъий йўлдошни олиб чиқди

    Хитойнинг Galactic Energy хусусий коинот компанияси маълумотларни тўплаш ва узатиш учун ракета-ташувчи воситасида тўртта сунъий йўлдошни коинотга олиб чиқди.

    CERES-1S Y2 ракета-ташувчиси 29 май, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 16:12 да Хитойнинг Шаньдун вилояти қирғоқларидаги мобил учириш платформасидан учирилиб, сунъий йўлдошларни 850 километрлик қуйи Ер орбитасига – Tianqi сунъий йўлдошлари томон юборди.

    Ушбу миссиянинг бир қисми сифатида учирилган тўртта сунъий йўлдош реал вақт режимида глобал маълумотларни узатиш ҳамда қисқа хабар алмашиш хизматларини тақдим этиши мумкин.

    38 та сунъий йўлдош ва бир нечта ерости станцияларидан иборат Tianqi сунъий йўлдош туркуми турли иловалар учун глобал маълумотлар хизматларини тақдим этади ва шу билан Хитойда интернет ахборот саноатини технологик янгилашга ёрдам беради.

    Ҳозирда 25 та сунъий йўлдош ишламоқда, улардан олинган маълумотлар турли соҳаларда, жумладан, ўрмон, қишлоқ хўжалиги, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, туризм, сувни тежаш, нефтни қидириш, океан мониторинги, ақлли шаҳарлар ва рақамли иқтисодиётнинг бошқа кўплаб соҳаларида қўлланилмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.