Хитой компанияси Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуради

    Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг (ИССВ) ташкилий кўмагида кеча Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида энергетика ва савдо соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама шартномаларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    ИССВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон томонидан – Инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда Энергетика вазирликлари раҳбарияти, Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари раҳбарлари, Хитой томонидан – ҳудудлар раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат йирик компанияларининг 40 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

    Сўзга чиққанлар сармоявий, саноат ва савдо муносабатларини ривожлантириш нуқтаи назаридан энг истиқболли йўналишларга эътибор қаратдилар. Таъкидланганидек, узоқ вақт давомида самарали ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижалари имзоланган ҳужжатларнинг йирик тўпламида ўз ифодасини топди.

    Хусусан, Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ва «Huadian Xinjiang Power» компанияси бошқаруви раиси Хан Сун Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

    Бундан ташқари, имзоланган ҳужжатлар қаторида савдо, қайта тикланувчи энергетика соҳасида ҳамкорлик меморандумлари ҳамда Тошкент вилояти ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном раёни ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш бўйича келишувлар бор. Битимларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида биргаликда тегишли чоралар кўриш масалалари ўз ифодасини топган.

    Бундан ташқари, тадбир доирасида иштирокчиларни ҳар икки ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида иккала томон ҳам тақдимотлар ўтказди.

    Маросим якунида эришилган юқори даражадаги ишонч ва шериклик муносабатларига асосланган ҳолда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган соҳаларда биргаликда олиб борилаётган ишларни фаоллаштиришга содиқлик билдирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates