Хитой Starlink муқобилининг иккинчи партиясини коинотга олиб чиқди

    Хитой G60 Starlink номи билан танилган ва Американинг SpaceX компаниясининг Starlink тизимининг муқобили сифатида ишлайдиган Qianfan (“Минг елкан”) сунъий йўлдош гуруҳининг иккинчи партиясини учирди.

    Бу ҳақда SpaceNews хабар берди.

    15 октябрь куни Хитой шимолидаги Шаньси вилоятидаги Тайюань космодромидан учирилган Long March 6A ракетаси воситасида 18 та Shanghai Spacecom Satellite Technology коинот аппарати Ер орбитасига олиб чиқилди.

    18 та G60 Starlink сунъий йўлдошларининг биринчи партияси 6 август куни учирилган.

    Биринчи босқичнинг Qianfan гуруҳига 1296 та сунъий йўлдош киради, улар орбитага тахминан 1160 километр баландликда жойлаштирилиши режалаштирилган. 2025 йил охиригача Shanghai Spacecom Satellite Technology 648 та сунъий йўлдошни учиришни режалаштирмоқда. Ҳаммаси бўлиб G60 Starlink 14 мингдан ортиқ қурилмага эга бўлиши керак, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates