Хитой “Цюэцяо-2” ретранслятор сунъий йўлдошини коинотга муваффақиятли тарзда олиб чиқди

    Хитой Ойнинг нариги томони билан алоқа ўрнатиш учун “Цюэцяо-2” ретранслятор сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди. Бу ҳақда Хитой миллий коинот бошқармаси маълум қилди.

    20 март куни Пекин вақти билан соат 8:31 да Хайнань вилоятидаги Вэньчан космодромидан “Чанчжэн-8” ракета-ташувчиси “Цюэцяо-2” ретранслятор сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқди.

    Парвоздан 24 дақиқа ўтгач, сунъий йўлдош ракетадан ажралиб чиқди ва белгиланган орбитага жойлашди.

    Таъкидланишича, сунъий йўлдош Ойни ўрганувчи воситалардан олинган маълумотларни Ерга узатади. Ретранслятор Ойнинг Ерга қараган томонида жойлашган зондлар билан алоқа ўрнатишга ёрдам беради, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates