Хитойда самолёт ҳалокатга учради

    Хитойнинг Хайнань вилоятида самолёт қулаб тушди. Бу ҳақда Хитойнинг “Цзиму Синьвэнь” ахборот портали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

    Хабарда қайд этилишича, 8 август куни эрталаб ижтимоий тармоқларда самолёт қулагани акс этган видео тарқалди. Журналистларнинг маълум қилишича, ҳодиса Дунфан уездидаги Басо шаҳри яқинида содир бўлди.

    Ҳозирда фавқулодда хизматлар воқеа жойига йўл олмоқда. Фавқулодда ҳодиса сабаблари ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот олинмади.

    Самолёт ҳалокати ҳақидаги маълумот ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тасдиқланди. Ҳозирда полиция воқеа жойида ишламоқда ва маҳаллий аҳолини фавқулодда ҳолат юз берган жойга яқинлашмасликка чақирмоқда, деб хабар беради gazeta.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates