Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида фаол ватандошлар учрашуви бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан «Шарқона» немис-ўзбек маданий жамияти билан биргаликда Дюссельдорф шаҳрида Германиядаги фаол ватандошлар билан учрашув ташкил этилди.

    Тадбирда Германиянинг турли ҳудудларидаги юртдошларимиз, «Au Pair» дастури бўйича ушбу мамлакат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, «Work and Travel» дастури бўйича мавсумий ишларга жалб этилган меҳнат мигрантлари ва хорижий меҳмонлар иштирок этди.

    Йиғилганлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, ўзбек ёшларининг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда Ўзбекистон -Германия ўртасидаги маданий-гуманитар, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    Тинчлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда ватандошлар ўртасидаги яқин дўстона ришталар ва халқимизнинг маданий-маънавий қадриятларнинг тарғиб этилишининг муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, ўзбек ёшларини ватанпарварлик ғоялари руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз ва ғояларимизга ёт бўлган оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашув давомида юртдошларимиз ўзларининг касбий фаолиятлари бўйича тажриба алмашдилар, битирувчилар ва талабаларга келгусида Германияда иш топиши ва малакасини ошириш бўйича фойдали тавсиялар берилди.

    Бундан ташқари, Германиядаги ўзбекистонлик хотин-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришда қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

    Тадбир давомида иштирокчилар ўртасидаги миллий ўйинлар ташкил этилди, табиат қўйнида ўзбек рақслари ижро этилди ва палов тайёрланди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, хорижлик меҳмонлар Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ва халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган ўзбек халқининг қадимий анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates