“Сўнгги 24 соат ичида Исроил Ғазо секторида оилаларга тўрт марта қирғин уюштирди, 22 киши ҳалок бўлди, 77 нафар ярадор шифохонага ётқизилди, дейилади Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.
Баёнотда Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган зарбалари қурбонлари сони 39 минг 699 нафарга етгани, 91,7 мингдан ортиқ кишининг жароҳатлангани қайд этилди, деб хабар беради ria.ru.