Миллий метеорология бошқармаси Миязаки префектурасидан ташқари барча ҳудудларда цунами ҳақидаги огоҳлантиришни бекор қилди. Шу пайтгача қайд этилган тўлқинларнинг баландлиги 80 дан 20 сантиметргача бўлган.
Зилзила ўчоғи Кюсю оролидаги Миязаки префектураси яқинида, манбаи океан тубида 30 километр чуқурликда жойлашган. Табиий офат “Иката” ва “Сендай” АЭСларида ҳеч қандай фавқулодда вазиятларни келтириб чиқармади, деб хабар беради tass.ru.