Хитойда сув тошқини катта талафот келтирди

    Хитой жанубида кучли ёғингарчилик оқибатида ҳалокатли тошқинлар юзага келди ва 110 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

    127 миллион аҳолига эга иқтисодий марказ бўлган Гуандун вилоятида кенг кўламли сув тошқини 110 мингдан ортиқ одамни уй-жойини тарк этди.

    Камида тўрт киши, жумладан бир қутқарувчи ҳаётдан кўз юмди. Бундан ташқари, 10 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

    80 дан ортиқ уй вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган, оқибатда кўрилган зарар миқдори 20 миллион долларга етган.

    Кўплаб шаҳарларда мактаблар фаолияти тўхтатилди, Гуанчжоу ва Шэньчжэнь мегаполисларида юзлаб авиарейслар бекор қилинди.

    16 апрелдан буён ёғаётган ёмғир Хитойнинг саноат маркази ва мамлакатнинг энг аҳоли гавжум минтақаларидан бири бўлган Хуанхэ дарёси дельтасини тўсиб қўйди, Гуандундаги тўртта об-ҳаво станцияси апрель ойида рекорд даражадаги ёғингарчиликни қайд этди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates