Лойиҳа муаллифи Япониянинг Junya.ishigami+associates компаниясидир. Унга оммавий ташрифлар учун ўзига хос универсал интерактив иншоот яратиш вазифаси топширилганди.
Музей турли кўргазма тадбирларини ўтказишга мўлжалланган бўлиб, унинг биноси диққатни ўзига тортади. Гап шундаки, музей биносининг узунлиги 1 километрни ташкил этади ва сунъий кўл (унинг бир қисми) устида “чўзилган”. Бутун мажмуа темир-бетон рамка ва панорамик ойналардан иборат. Ҳаво айланиши учун деразаларни очиш мумкин, деб хабар беради techcult.ru.