Хитойга осон виза олиш ва “иккита диплом” дастурини жорий этиш талабалар учун ноёб имконият

    Таълим 12 январ 2024 1665

    Бугун, 12 январда Тошкентда гибрид форматда “Янги даврда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган анжуманда қайд этилганидек, икки давлат тарихи кўп асрлик маданий-гуманитар алмашинувлар билан чамбарчас боғлиқ. Ёшлар ўртасида бир-бирларининг тилларини ўрганишга, маданий меросга шўнғишга қизиқиш ортиб боряпти.

    Тадбир сессияларидан бирида сўз олган ПИМ раҳбари Миршоҳид Асланов икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.

    Анжуман иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланган таклифлар қаторида Ўзбекистон фуқароларига Хитойга виза олишни осонлаштириш ва маълум муддатга визасиз режим ўрнатиш ҳам бор эди. Масалан, 2021 йилда Ўзбекистонда Хитой фуқаролари учун 10 кунлик визасиз режим жорий этилди ва бу хитойлик сайёҳлар, ишбилармонлар ва инвесторлар оқимининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилди.

    Яна бир таклиф олий таълим муассасаларида қўшма таълим (иккита диплом) дастурларни ишга туширишдир. Бу амалиёт ўзбекистонлик ва хитойлик талабаларга маданий ва илмий алмашиниш учун ноёб имконият яратади, ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

    Масалан, 2022/2023 ўқув йилида Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Далян педагогика университетида “Хитой филологияси” йўналиши бўйича қўш диплом дастури муваффақиятли йўлга қўйилди. Ижобий тажрибани инобатга олган ҳолда, Хитойнинг яна 9 та етакчи университетлари альянси иштирокида технология, тиббиёт ва IT соҳаларидаги дастурлар сонини кенгайтириш таклиф этилди.

    Бундан ташқари, фан ва таълим соҳасида амалга оширилмаган улкан салоҳиятдан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, инновациялар, стартаплар ва технологиялар трансферини рағбатлантириш бўйича қўшма механизм ва платформалар яратиш, АКТ, қишлоқ хўжалиги, қайта тикланадиган энергия манбалари ва ишлаб чиқариш каби соҳаларда қўшма илмий-тажриба корхоналарини ташкил этиш таклиф этилди.

    Тадбир якунида Ўзбекистон ва Хитойнинг масъул идоралари билан биргаликда илгари сурилган таклифларни кўриб чиқиш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш чораларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Прогрессив ислоҳотлар маркази матбуот хизмати.

    Маълумот учун: конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши ҳузуридаги Европа ва Осиё ижтимоий тараққиёт институти Тараққиёт тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates