Хитойлик олимлар Тибет антилопасига ўхшаш роботни табиатга қўйиб юборди

    Хитойлик олимлар Тибет платосида кам ўрганилган антилопалар подасига мазкур ҳайвонларга ўхшаш роботни киритди, бу орқали уларнинг ҳаёти, яшаш муҳити ва экологик ҳолатини кузатиш мумкин, дея хабар бермоқда “Синьхуа”.

    “Тибет антилопа роботи... ёввойи ҳайвонларни одамнинг кузатиш диапазонидаги одатий чекловларни енгиб чиқди, Хитойда Тибет антилопаларининг хатти-ҳаракатларини ўрганиш учун аниқроқ ва ишончли тасвирлар ва маълумотларни тақдим этади ва ноёб ёввойи ҳайвонларни ва қўриқхонадаги табиий экологик муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради”, деди Хитой фанлар академияси Шимолий-Ғарбий биология платоси институти (NWIPB) тадқиқотчиси Лянь Синьмин.

    Хабар қилинишича, робот икки километр йўл босиб, денгиз сатҳидан 4600 метрдан ортиқ баландликдаги Тибет платосининг шимоли-ғарбий қисмидаги Кекесили қўриқхонасидаги подага муваффақиятли қўшилган. Бу тадқиқотчиларга ёввойи ҳайвонларни қўрқитмасдан антилопаларни яқин масофадан кузатиш имконини берди.

    Робот, Синьхуа видеосида кўрсатилганидек, тўрт оёқда ҳаракатланади, ташқи кўриниши имкон қадар ҳақиқий жониворларга яқинроқ қилиб ишланган, кўзлари остида иккита камера бор.

    Оронго ёки чиру номи билан ҳам танилган Тибет антилопаси дунёдаги энг кам ўрганилган жуфт туёқли ҳайвонлардан биридир. У асосан Хитойдаги Тибет платосининг баланд даштларида ва Ҳиндистоннинг Ладакх вилоятида яшайди. Қимматбаҳо жуни туфайли овланади, деб хабар берди ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates