Хивада ИҲТга аъзо давлатлар расмлари кўргазмаси очилди

    Бугун, 2 июнда Хива шаҳрида Хивани Ислом дунёсининг туризм шаҳри деб эълон қилингани муносабати билан халқаро тадбирлар доирасида ташкил этилган расмлар кўргазмаси очилди.

    Расмлар кўргазмаси билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозири, Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Малик, Хива шаҳри ҳокими Темур Давлетов, Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев танишдилар.

    «Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари» мавзусида очилган расмлар кўргазмасида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг муқаддас қадамжолари тасвирланган расмлар намойиш этиляпти. Жами 60 та асарнинг ҳар бирида Ислом дунёси учун бетакрор ва аҳамиятли зиёратгоҳлар тасвирланган.

    Кўргазма ташриф буюрувчиларга Ислом давлатларининг маданий ва маънавий мероси билан танишиш, уларнинг диний анъаналари ва тарихи муҳитига шўнғиш имкониятини яратади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Асарлар Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар рассомлари томонидан яратилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates