Хонанда Осман Наврўзов тезликни меъёридан оширгани учун жаримага тортилди

    Ижтимоий тармоқларда хонанда Осман Наврўзов йўл ҳаракати қоидаларини менсимай ўз автомобилида соатига 197 км тезликда ҳаракатлангани бўйича хабарлар тарқалиб, жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлди.

    Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 3 октябрь куни Осмон Наврўзов автомобилида тезлик меъёрларини бузиб, 197 км/соат тезликда ҳаракатланганини ўзи учун видеога олган.

    — Билмасдан видеони Instagram саҳифамга қўйганим учун халқимиздан узр сўрайман ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларидан узр сўрайман. Бунақа тезликда қайта ҳаракатланмасликка ваъда бераман. Қолганларга ҳам белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишини сўрайман, — дейди хонанда Осмон Наврўзов.

    Хонанданинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиниб, у билан тушунтириш ишларини олиб боради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates