Шундан сўнг, М.У. 2020 йилда алимент ундириш бўйича суд буйруғини Бюронинг Шаҳрихон туман бўлимига топшириб, собиқ турмуш ўртоғи А.Ю.дан алимент пуллари ундириб берилишини сўраган. Қарздор А.Ю. чет давлатида бўлганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари чеклаб қўйилган.
2024 йилда қарздор А.Ю. юртимиз ҳудудига қайтганлиги аниқланиб, ижро ҳаракатлари давом эттирилган. Ҳозирда Россия федерацияси фуқаролигини олганлиги ва қайтиб кетиши зарурлигини маълум қилиб, А.Ю. ўзига қўйилган чекловларни бекор қилдириш мақсадида алимент қарзларини тўлашини билдирган.
Ижро ҳаракатлари давомида А.Ю. собиқ турмуш ўртоғи М.У.га жами 75 млн сўм, яъни алимент қарзи билан биргаликда олдиндан 15 млн сўм тўловни ҳам амалга оширди.
Тарафлар келишувига мувофиқ, ижро иши тамомланиб, қарздорга қўйилган чекловлар бекор қилинди.