Ўзбекистонлик вояга етмаган ака-ука хорижда қаровсиз қолдирилгани аниқланди

    Маълумотларга кўра, ота-онаси томонидан қаровсиз қолдирилган болалар ватанга қайтарилиб, ижтимоий ҳимоя тизими назоратига олинди.

    Қайд этилишича, Бухоро вилоятида ўз ота-онаси томонидан чет элда қаровсиз қолдирилган ака-укалар аниқланиб, Ўзбекистонга қайтарилди. Ватанга қайтган болалар Бухоро тумани “Инсон“ ижтимоий хизматлар маркази томонидан назоратга олинди.

    Марказнинг ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт-маслаҳатчиси томонидан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва алимент ундириш юзасидан фуқаролик судига даъво аризаси киритилди.

    Болалар эса Пешку туманидаги Оилавий болалар уйига жойлаштирилди. Уларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш ва ижтимоий мослашувини кучайтириш мақсадида қўшимча фан тўгаракларига жалб қилинди.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates