Хорижий корхона яна биттага кўпайди

    Ўрта Чирчиқ туман Давлат хизматлари марказида Хитой Халқ Республикаси ва Афғонистондан келган инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда юртимизда маҳаллий тадбиркорларни ва хорижий инвесторларни нафақат ҳуқуқий, иқтисодий, балки маънавий ва руҳий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам барча шароитлар яратилганлиги таъкидланди.

    Шунингдек, хорижлик ҳамкорларимизнинг юртимизда яратилган тадбиркорлик муҳитига ишончлари юқори эканлиги, инвесторларга берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар, шаффоф хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Учрашув якунида тиббий ниқоб ва тиббий ҳимоя кийимлари ва материалини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “AMIRI SPUNBOND” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Эркин ДОРИПОВ,

    ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

    матбуот хизмати раҳбари

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates