Хорижий валюталарда кредитлар энди микромолия ташкилотларида ҳам берилади

    Молия 18 ноябр 2023 534

    Яқин ўтмишимизда чет эл валютаси у ёқда турсин балки кредит олишни фақат банклар орқали олса бўлади ва банкдан кредит олган одам эса жуда катта қоғозбозлик йўлидан ўтган деган ҳаёл онгимизга сингиб кетган эди.

    Ҳозирда кредит олиш жуда соддалаштирилмоқдаки бугунги кунга келиб хорижий валютада кредитни банкдан ташқари субьектлар ҳам таклиф этадиган замонга келмоқдамиз.

    Яъни эндиликда тадбиркорлик субъектлари хорижий валютада кредит олиш учун нафақат банкларга, балки микромолия ташкилотларига ҳам мурожаат этишлари мумкин.

    Қабул қилинган қарор микромолия ташкилотларининг ривожланишидаги янги инқилобий ёндашув десак хато бўлмайди. Энг асосий ўзгаришлардан бири сифатида яна, микромолия ташкилоти лицензия асосида тўлов ташкилоти (Payme, Click ва ҳк каби) фаолиятини ҳам юрита олишини ҳам қайд лозим. Қонунчиликда фақат тўлов ташкилоти микромолия ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтиб, микромолиявий хизматлар кўрсата олар эди. Бу янгилик эса соҳада соғлом ва тенг кучли рақобатни кучайтириб, натижада аҳолига танлаш имкониятини беради.

    Қарорнинг яна қизиқ жиҳатларидан бири бу микромолия ташкилотлари ривожланиши натижасида микромолия банкларига, микромолия банклари эса тижорат банкларига ва аксинча трансформация жараёнлари яратилишидир.

    Бу эса ўз навбатида, юқорида қайд этилганидек, микромолиялаш бозори ҳажмини янада ошишига, микромолиявий хизматлар билан тадбиркорларни кўпроқ қамраб олишга қўшимча имкониятлар яратилиши орқали бизнесни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш натижасида аҳоли турмуш даражасини яхшилашга олиб келади.

    Қолаверса, микромолия хизматлар бозорида банклар билан микромолия ташкилотлари ўртасидаги бўшлиқ базавий банк хизматларини кўрсатувчи микромолия банклари билан тўлдирилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates