Хосе Венансио Лопес Ўзбекистонга келяпти

    У футзал бўйича беш бора жаҳоннинг энг яхши мураббийи ҳисобланади.

    2024 йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мундиалда дунёнинг энг кучли 24 жамоаси чемпионлик учун кураш олиб боради. Ўзбекистон футзал миллий жамоаси юртимизда ўтказиладиган чемпионатга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

    “Жамоани муҳим турнир олдидан янада юқори даражага олиб чиқиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти. Жаҳонда юксак мавқега эга мутахассис Хосе Венансио Лопес яқин кунларда мамлакатимизга ташриф буюриб, ЎФА раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини тузиш бўйича музокаралар ўтказади”, дея хабар берди ЎФА.

    Лопес икки бор Испания миллий жамоасини Европа чемпионига айлантирган, жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан. Шунингдек, футзал бўйича беш бор жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб топилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates