Coworking сўзининг ўзиёқ бу маскан ёшларнинг ҳаётга янгича ёндашуви, замонавий фикрлар, инновацион ғоялар шаклланадиган, ҳаётга татбиқ этиладиган марказ бўлишига ишорадир.
Марказнинг қурилишига 1 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланди. “Ёш тадбиркорлар” учун мўлжалланган coworking маркази ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари, лойиҳалари, ноу-хаулари, стартапларини амалга ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, юридик ҳамда тижорий маслаҳатлар бериш, бухгалтерия ҳисоботларини юритиш, мастер-класслар ўтиш, семинарлар ташкил этиш ва бошқа бир қанча хизматларни йўлга қўйишга мўлжалланган.
Шунингдек, бу ерда туманда фаолият кўрсатишни ният қилган ёшлар учун офислар олиши ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш имкони ҳам яратилди. Марказ ишга тушиши билан 10 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.











