Хусусий мулкни “E-auksion shop” платформаси орқали сотиш тартиби тасдиқланди 

    Рақамлаштириш 17 октябр 2023 1609

    Ҳукумат қарори билан (540-сон, 16.10.2023 й.) Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

    Хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулклари “E-auksion shop” электрон савдо дўконида қуйидаги усулларда сотилади:

    - нархни ошириб бориш тамойили асосида;
    - эълон қилинган нархда сотиш орқали.

    Савдода иштирок этиш учун савдо платформасида рўйхатдан ўтиш зарур.

    Савдога қўйилган буюртмани иштирокчи томонидан нарх тасдиқлангунгача савдо платформасидан 2 мартагача бепул қайтариб олиш мумкин.

    Савдога қўйилган буюртмани қайтариб олиш:

    • 3-мартадан бошлаб БҲМнинг 1 баравари;
    • 5-мартадан БҲМнинг 3 баравари;
    • 7-мартадан БҲМнинг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

    Нархни ошириб бориш усули орқали савдолар камида 2 та иштирокчи бўлганда ўтказилади.

    Бошланғич нарх буюртмачининг буюртмасига асосан белгиланади. Савдо биринчи тўртта қадамда – бошланғич нархнинг 5 фоизи миқдорида, бешинчи ва ундан кейинги қадамларда – бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

    Мулкка берилган ҳар бир таклиф савдони ўтказиш вақтини 10 дақиқадан узайтириб боради. Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф иштирокчиларнинг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, савдолар якунланади. Охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи савдо ғолиби деб топилади.

    Мулк учун тўлов бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалга оширилади. Бўлиб-бўлиб тўлаш буюртмачи ва савдо ғолиби ўртасида ўзаро келишув бўйича белгиланади.

    Савдо ғолибидан бир қадам паст нарх таклифини тасдиқлаган иштирокчи салоҳиятли ғолиб деб эътироф этилади.

    Савдолар қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:

    • савдоларда қатнашиш учун биронта ҳам талабгордан ариза келиб тушмаган бўлса;
    • савдолар куни иштирокчилар томонидан биронта ҳам таклиф тасдиқланмаса;
    • тўловлар ўз вақтида тўланмаган бўлса.

    Эълон қилинган нарх бўйича сотишда эълон буюртмачининг ихтиёрига кўра белгиланган муддат ёки сотилгунгача электрон дўконга жойлаштирилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates