XX аср бошига мансуб “Абдумалик” масжиди аукцион орқали сотиб юборилгани аниқланди

    Масжид 2018 йилда Чуст туман ҳокимининг қарори билан “ҳашар йўли билан қурилган, ҳозирда қаровсиз қолган, эгаси аниқланмаган бино” деган асоссиз важ билан Маданий мерос инспекцияси балансидан ҳокимият балансига ўтказилади.

    Прокуратура органлари томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда ўтказилган текширишда Чуст туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан маданий мерос объектини ноқонуний ҳужжатлар асосида сотиш ва қайта қуришга рухсат берилгани оқибатда тарихий ёдгорликка жиддий зарар етказилгани аниқланди.

    Жумладан, маданий мерос ёдгорлиги ҳисобланган Чуст туманининг “Янги ҳаёт” маҳалласида жойлашган XX аср бошига мансуб “Абдумалик” масжиди 2018 йилда Чуст туман ҳокимининг қарори билан “ҳашар йўли билан қурилган, ҳозирда қаровсиз қолган, эгаси аниқланмаган бино” деган асоссиз важ билан Маданий мерос инспекцияси балансидан ҳокимият балансига ўтказилади.

    Сўнг, туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу масжид биноси аукцион савдолари орқали фуқаро Т.А.га 61 миллион сўмга сотиб юборилади.

    Туман ҳокимининг 30.04.2019 йилдаги қарори билан ушбу маданий мерос объектини қайта қуришга ноқонуний равишда рухсат берилади. Оқибатда, фуқаро Т.А. томонидан “Абдумалик масжиди”нинг 61,1 кв.метр шифт қисмининг қайтадан таъмирланиб, туси ўзгартирилганлиги натижасида унга жиддий зарар етказилган.

    Текшириш натижасига кўра, Чуст туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар бермоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates