Фаҳад Наҳди ҳоким билан учрашувда туманда Ҳиндистондаги "Rubby Hall" касалхонаси филиалини очиш ҳамда энг сўнги диагностика технологиялари ва докторларни олиб келиб, ҳамкорликда ишлаш таклифини берди. Ушбу таклиф туман ҳокими томонида маъқулланиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши билдирилди.
Фаҳад Наҳди туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишди ҳамда оғир беморларни қабул қилди. Уларга керакли тавсияларни берди.
Маълумот ўрнида: "Rubby Hall" касалхонаси Ҳиндистон давлатининг Пуна шаҳрида жойлашган бўлиб, мамлакатдаги энг етакчи касалхоналаридан бири ҳисобланади.