баннер
24 мар 2025
03:14

    Тошкент тиббиёт академиясида “Талабалик баҳори – 2025” фестивали ўтказилди

    Шу йилнинг 18 март куни Тошкент тиббиёт академиясида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз“ шиори остида “Талабалик баҳори – 2025” фестивали бўлиб ўтди.

    Ушбу фестиваль ёшларнинг иқтидор ва истеъдодини намоён қилиш, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш ҳамда талабалар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

    Анъанавий тарзда ташкил этилган янги мавсумнинг мусиқий-бадиий шоу дастурида академиянинг барча кафедралари фаол иштирок этиб, ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятларини намоён этди.

    Фестивалда ўзаро соғлом рақобат, ҳамкорлик ва дўстлик муҳити устуворлик қилди. Бу эса талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ғоя ва ташаббусларини бир мақсадга йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.

    Тадбирнинг кеча старт олган дастурида турли халқларнинг миллий анъаналари тараннум этилган бўлса, бугун куннинг иккинчи ярмида бошланган тадбир якунида турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

    “Талабалик баҳори“ фестивали — бу шунчаки концерт эмас, балки ёшлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлайдиган, ижодий изланишлар учун янги имкониятлар яратадиган платформа ҳамдир.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech