баннер
22 мар 2025
09:28

    Комадаги беморга жигар кўчириб ўтказилди

    Тошкент вилоятида туғилган 65 ёшли бемор бир неча йилдан буён жигар циррози, фиброз, асид, портал гипертензия ва қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши каби оғир касалликлар билан курашиб келган.

    Қайд этилишича, Миллий тиббиёт маркази шифокорлари, жумладан, тажрибали трансплантолог Жасур Собиров бошчилигидаги жамоа беморни тўлиқ текширувдан ўтказиб, унга жигар трансплантацияси зарурлиги ҳақида қарор қабул қилган. Бироқ операцияга тайёргарлик жараёнида беморнинг аҳволи кескин ёмонлашиб, энцефалопатия сабабли кома ҳолатига тушиб қолган.

    Бундай ҳолларда жарроҳлик амалиёти ўта хавфли ҳисобланади. Бир неча соат давом этган мураккаб операция муваффақиятли ўтказилган ва беморнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Бемор бир сутка ичида онгига қайтган ва ўзини анча яхши ҳис қила бошлаган.

    Беморнинг 25 ёшли қизи онаси учун донорлик қилган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech