Яккасарой туманида содир бўлган ЙТҲ: тўсиққа урилган автомобиль ҳайдовчиси шифохонада

    Ҳайдовчи автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотган.

    2023 йил 26 март куни 2002 йилда туғилган A.Ш бошқарувидаги 01 М 888 ЖБ давлат рақамли белгили Малибу-2 русумли автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги тўсиққа урилиши натижасида, йўл транспорт ҳодисаси юз берган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Ҳолат кечки соат 21:00ларда Шота Руставели кўчаси Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қаршисида содир бўлган.

    Маълумотга кўра, "Малибу-2" русумли автомашина йўловчиси 2006 йилда туғилган A.A.га шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.